"Одамлар у ҳақида бир неча ой олдин билишган, лекин мен 6 йилдан бери, у ёшлар жамоасида ўйнаганидан буён биламан. У қандай қилиб Мадридга қарши ўйинда хет-трик қайд этганини эслайман. Унинг буни амалга оширганидан ҳайратда қолгандим".
16 ёшли Ямаль – "Барселона" тарбияланувчиси. У 2023 йилнинг ёзидан бери асосий жамоада ўйнамоқда. Ҳужумчи жорий мавсум каталонияликлар либосида 34 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.