RU

Последние новости

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  23

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида Новости

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Насаф" Туркияда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда.

"Аждарлар" бу йил таркибга бир нечта тажрибали футболчиларини қайтарди. Хусусан, мудофаа чизиғига Умар Эшмуродов жалб қилинди. Ўтган мавсумда Малайзияининг "Селангор" клубида тўп тепган футболчи яна "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. Эшмуродов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида фикрлари билан бўлишди. 

- "Насаф" амалдаги чемпионликни ўзида сақлаб қолишга тайёрми?

- Албатта. "Насаф" бу йил ҳам барча турнирларда бош соврин учун кураш олиб боради. Туркиядаги йиғинимиз мавсумга тайёргарлик учун айни муддао ва фойдали бўлди дея оламан. Яхши жамоаларга қарши назорат учрашувларида майдонга тушдик. Чемпионат стартига қадар бироз вақт бор. Унгача камчиликларимизни тўғрилаб, жисмоний ҳолатимизни оптимал ҳолатга олиб чиқамиз.

- Чемпионлик йўлида қайси жамоани жиддий рақиб сифатида кўряпсиз?

- Суперлигада ҳар бир учрашувга жиддий қараб очко жамғариш талаб этилади. Ўз сафига яхши футболчиларни қўшиб олган футболчилар бор. "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан худди биз чемпионлик учун курашишни кутмоқдаман.

- Бу йил Суперлигада 3 та Қашқадарё жамоаси ўйнайди. Қизиқарли дербилардан нима кутяпсиз?

- Яхши дербилар бўлиши шубҳасиз. Қашқадарёда футболга қизиқиш жуда юқори. Шу ўринда "Шўртан" ва "Машъал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман.

Драган Черан ва Рубин Хебай бу йил нечта гол уради?

- Нечта гол уришини тахмин қилмайман, лекин жамоага катта фойдаси тегишига ишонаман. 

- Миллий терма жамоада Катанец даврида асосий ҳимоячи бўлдингиз. Ундан кўпроқ нимани ўргандингиз?

- Катанец кўп жабҳаларда ўсишимизга ёрдам берди. Айниқса жисмоний тарафлама ҳали кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб кетди. Бу учун ундан миннатдормиз ва соғлик тилаймиз. Олдимиздаги ўйинларда ҳар бир рақиб хавфли. Биз тартибли ўйнаб максимал очко йиғишимиз лозим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика