RU

Последние новости

08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  4 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  1 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  4 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  11 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  7

Интервью. Илҳом Юнусов: "Ҳоким кубоги" ташкилотчиларига раҳмат" Новости

Интервью. Илҳом Юнусов: "Ҳоким кубоги" ташкилотчиларига раҳмат"

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2019" мусобақасининг "В" гуруҳи 1-тури доирасида ўтказилган "Шердор" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг Илҳом Юнусов сайтимизга интервью берди.

- Футболга кириб келишингиз қандай кечган?
- Дастлаб футболга кириб келишим Самарқанд футбол мактаби орқали бошланган. Айнан Самарқанд футбол мактабида футбол бўйича илк билимларимни олганман.

- Футболдаги биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Менинг футболдаги биринчи мураббийим раҳматлик Қаҳрамон Маматқулов бўлган. У киши вафот этганлар, жойлари жаннатда бўлсин, доим ҳақларига дуодамиз.



- Катта футболда биринчи қайси жамоа сафида дебют учрашувини ўтказгансиз?
- 2001 йил "Бухоро" жамоаси сафида илк учрашувимни ўтказганман. Ўша вақтлари Олий лига деб аталган турнирда айнан "Бухоро" жамоаси сафида иштирок этганман.

- Ўйнаган клубларингиз ҳақида маълумот берсангиз...
- Юқорида айтганимдек, дастлаб "Бухоро" жамоаси сафида майдонга тушганман. Кейинчалик Самарқанднинг "Динамо", Қаршининг "Насаф" ва Навоийнинг "Қизилқум" жамоаларида ўйнадим. Ўтган мавсумда хабаринглар бор, яна Самарқанднинг "Динамо" клуби сафида Про-Лига мусобақаларида иштирок этдим.



- Фарғона вилоятида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Ҳоким кубоги" мусобақасига муносабатингиз...
- "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Илгари ҳам ушбу мусобақада иштирок этганман. Умуман олганда, ташкилотчилар бу мусобақани юқори даражада ўтказишади. Бу йил ҳам ушбу мусобақада иштирок этаётганимдан хурсандман. "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкилотчиларига "Шердор" клуби номидан миннатдорчилик изҳор қиламан.

- "Шердор" клубига келишингиз ҳақида...
- "Шердор" клуби бош мураббийи Бахтиёр Саттаров билан яхши танишмиз. Айнан унинг таклифига кўра жорий мавсумдан "Шердор" клуби сафига қўшилдим. Бу клубда менга ўйновчи мураббий сифатида учрашувларда иштирок этиш вазифаси юклатилган. "Шердор" курашувчан жамоа, бу жамоа сафида футбол учрашувларида иштирок этаётганимдан хурсандман.



- Сизнингча ҳозирги кунда ўзбек футболида энг кучли футболчи ким?
- Шубҳасиз Одил Аҳмедов! Мен айнан уни энг кучли футболчи деб биламан.

- Энг кучли мураббийчи?
- Нима дейиш мумкин? Бошқа мураббийлар ҳафа бўлишмасину, мен учун Рўзиқул Бердиев.


Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика