RU

Последние новости

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  3 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  2 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Бу қизиқ! Тарихда биринчи марта ютган жамоа Новости

Бу қизиқ! Тарихда биринчи марта ютган жамоа

Европада бўлиб ўтаётган Миллатлар лигасининг навбатдаги турида катта сенсация рўй берди.

Ўз майдонида Европанинг энг кучсиз жамоаларидан бири Гибралтарни қабул қилган Арманистон кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шуни айтиш лозим, Гибралтар терма жамоаси 2016 йилдан буён ФИФА байроғи остида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Арманистон билан ўйинга қадар Гибралтарнинг статискаси қуйидагича эди: 22 ўйин, 22 мағлубият. Бу жамоа 5та гол уриб, ўз дарвозасидан 107та тўп ўтказиб юборганди.

Шундай қилиб Гибралтар тарихда биринчи бор расмий ўйинда ғалаба қозонди ва бу ғалаба сафарда Арманистонга қарши баҳсда қўлга киритилди. Ўйиндан олдин қизиқ ҳодиса рўй берди. Стадион ходимлари адашиб Гибралтар мадҳияси ўрнига Лихтенштейн мадҳиясини қўйиб юборишди. Кейин мезбонлар бундай қўпол хато учун узр сўрашди.

Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада Гибралтар футболчиси Жозеф Чиполина томонидан киритилди. Маълумот учун, ушбу футболчи профессионал мақомдаги спортчи эмас, у офис менежер бўлиб ишлайди. Бу Чиполинанинг термадаги илк голи бўлди. Гибралтар бунгача иккита ўртоқлик учрашувида ғалабага эришган. Биринчиси 2014 йил Мальта устидан 1:0 ва иккинчиси шу йилнинг мартида Латвия устидан 1:0.

Ўйинда арманлар рақиб дарвозаси томон 36та зарба беришди, гибралтарликлар посбони Кайл Голдвин эса 14 марта сейв амалга оширди. Дарвоқе, Гибралтарда аҳоли сони атиги 34 минг. УЕФАга аъзо давлатлар орасида фақат Сан-Марино Гибралтарга нисбатан кам аҳолига эга.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика