RU

Последние новости

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  9 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари Новости

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 1996 йилги воқеани эслади.

"Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта 1996 йил Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этган. Саралаш босқичида терма жамоамизнинг рақиблари Тожикистон ва Баҳрайн бўлиши керак эди. Бироқ Баҳрайн саралашда қатнашишдан бош тортди ва гуруҳда иккита жамоа қолди

Шу тариқа битта йўлланма тақдири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги уй-сафар ўйинида ҳал бўлиши керак эди. Ўша пайтда Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистонга тенгма-тенг рақобат қилар эди. 90-йилларда ушбу юрт терма жамоаси сафида дарвозабон Андрей Маннаников, ҳимоячи Ҳаким Фузайлов, ярим ҳимоячи Рашид Раҳимов, ҳужумчи Арсен Аваков каби машҳур футболчилар бор эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда ўйнаётган бир қатор футболчиларида ватанпарварлик камлиги ҳақида гап сўзлар пайдо бўлгани учун Душанбедаги биринчи ўйинга жамоамиз Игорь Шквырин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов каби легионерларсиз борди.

Бундан ташқари ОФК мазкур баҳсга "ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир" қозоғистонлик ҳакам Александр Кулаковни тайинлади. Шу боис илк учрашувда Тожикистон 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жавоб ўйинидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси сафига легионерлар қайтарилди. Аммо энг оптимал таркиб билан ҳам 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришиш жуда қийин эди. Камида омад ҳам керак эди.

Жавоб ўйини Тошкентдаги МҲСК стадионида бўлиб ўтди, сабаби ўша пайтда "Пахтакор" стадиони майсаси қайта экилаётганди.

Ўйин бошидаёқ вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Афсоналарга кўра Тожикистон бош мураббийи баъзи футболчиларининг ўйинни сотаётганини сезиб қолган. Биринчи таймнинг ўзида меҳмонлар ўзгаришларни амалга оширишди. Аммо бу билан натижага таъсир қила олишмади. Асосий вақтда 4:0 ҳисоби қайд этилди. Умумий ҳисоб тенглашгач қўшимча таймлар белгиланди. 95-дақиқада Зафар Мусабоев бешинчи бор Тожикистон дарвозасига гол урди, ўша пайтда "олтин гол" қоидаси амалда эди. Шу боис ўша заҳоти учрашув якунланди ва Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди", - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




Ўзбекистон - Тожикистон - 5:0

19.06.1996. Тошкент. МҲСК стадиони. 15000 томошабин.
Осиё Кубоги саралаши. Жавоб ўйини. Биринчи ўйин 0:4.

Ҳакам: 
Элдор Рамазонов (Туркманистон)

Голлар: Қосимов Миржалол 4 пенальти, Андреев Сергей 8, Қосимов МИржалол 33 пенальти, Шквирин Игорь 72, Мусабоев Зафар 95.

Ўзбекистон: Бугало Павел; Давлетов Февзи (Рўзимов Улуғбек, 67); Магаметов Фарход; Қосимов Миржалол; Захаров Андрей; Мамотов Эдуард; Тиллаев Олим (Усмонхўжаев Ойбек, 58); Атоян Степан; Лебедев Сергей; Шквирин Игорь; Андреев Сергей (Мусабоев Зафар, 37)

Тожикистон: Маннаников Андрей; Фузайлов Хаким; Мамажонов Шуҳрат (Климанов Владимир, 19); Пискарев Сергей; Раҳимов Рашид; Асадуллаев Анвар; Батуренко Юрий; Алидодов Умид (Жабборов Шуҳрат, 20); Ашурмамадов Алиёр (Левченко Виталий, 29); Аваков Арсен; Шарипов Фаҳриддин

Огоҳлантиришлар: Маннаников Андрей; Фузайлов Ҳаким; Раҳимов Рашид; Батуренко Юрий; Климанов Владимир
Четлатиш: Раҳимов Рашид, 92 (2СК)


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика