RU

Последние новости

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  2 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  87 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

"Юзилар ёруғ бўлсин, болам" Новости

"Юзилар ёруғ бўлсин, болам"

Бугун биз учун финал.

БАА яшил майдонларида ўтаётган Осиё кубоги ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда. Биз эса ўша чўғ аланга оладиган пайтда олов ичида бўлиб энг баланд "ёниш" учун курашамизми ёки чеккада қолиб томошабинга айланамиз, буни бугун билиб оламиз.

Олдимизда жуда кучли рақиб

"Кенгурулар" гуруҳ беллашувларини ёмон натижа билан бошлашди. Иорданиядан учралган мағлубият ўзларига келиб олишларига ёрдам бергандир балки. Аммо, ўша бой берилган ўйинда ҳам Арнолд шогирдлари кўплаб ҳужумлар уюштиришган эди. Кейинги икки учрашувда эса ғалаба қўлга киритилди. Амалдаги чемпионларнинг ўйинларини кузатиб улар гуруҳда захира билан ўйнагандек тасаввур пайдо бўлди. Нимчорак финал олдидан Иордания гуруҳда зўр ўйнаб юборган бўлса-да, плей-оффда исталган пайт ютқазиб қўйиши мумкинлиги, Австралия эса худди Эрон, Япония, Жанубий Корея каби айнан плей-оффда ҳақиқий кучини кўрсатиши ҳақида фикр билдирган эдим. Кеча Иордания фикримнинг биринчи қисми тўғри эканлигини кўрсатди ва нимчорак финалдаёқ мусобақани тарк этди. Илоҳим, бугун ўзимизнинг йигитлар фикримнинг иккинчи қисми хато бўлганини исботлашсин.

Плей-оффда тажриба ва класс асосий планга чиқади. Шу сабаб юқоридаги 4 жамоа айнан гуруҳдан кейинги баҳсларда йўлбарсга айланишади. Ўша йўлбарсни жиловлаш эса футболчиларимиз қўлида. Австралиянинг таркиби ва уларнинг даражаси бизникилардан бироз устун. Улар стандарт вазиятларда жуда кучли, бу уларнинг энг катта "фишкаси" деса ҳам бўлади. Бундан ташқари, ҳаволатиб узатиладиган тўплар ва якка курашларда ҳам айнан улар Осиёда форслар билан бирга этакчи ҳисобланадилар. "Яшил қитъа" вакилларининг қанотлари жуда кучли, чап қанот вингери Крис Икономидис, унга ўша қанотда ҳимоядан тез-тез ёрдамга келадиган Азиз Бехич, ўнг вингер Авер Мабиллар футболчиларимизга яхшигина ташвиш бўла олишади. Лекин, биз ўзимизнинг акаларимиз ва укаларимизга ишонамиз. Уларнинг ҳужумида Жейми Макларен деган ажойиб форвард пайдо бўлган. Жамоанинг маркази жуда кучли. Марк Миллиган, Жексон  Ирвин ва Томас Рогич марказда устунликни унча-мунчасига бериб қўймайди. Ҳимоя ҳам жуда кучли, дарвозабон Мэтю Райянга эса ортиқча таъриқ шарт эмас. АПЛда ўз клубининг асосий посбонини шахсан ўзим Осиёнинг энг кучли икки киперидан бири деб ҳисоблайман.


ИШОНЧ

Рақиб ҳар қанча кучли ва хавфли бўлмасин ўзимизникиларга ишонамиз. Нестеров Мабил-у Рогичларнинг зарбаларини "йўқ" қилади. Игнат финалга тенг баҳсда "Де Хеа режими"ни ёқишига ишонамиз. Анзур ҳаводаги тўп учун курашларда Макларенига ҳам, бошқасига ҳам имкон бермаслигига ишонамиз. Қанот ҳимоячиларимиз Мабил ва Иконимидисларнинг эркин нафас олишларига йўл қўймаслигига ишонамиз. Достонимиз Бехични ҳужумга ёрдамга келолмай ҳимояда овора-ю сарсон бўлишига мажбур қилади деб ишонамиз. Одил, Отабек, Жавоҳир, Фозил ва балки Икром марказ назоратини Миллиган-Рогич-Ирвин учлигига бермаслигига ишонамиз. Элдоримиз эса Сейнсбериси-ю Мэтю Райянини бир неча бор ранжитишига ишонамиз. Бизни доим шерикларини бошыара ва олдинга чорлай оладиган Одилимиз бор, керак пайтда дарвозасини қулфлаб қўядиган Игнатимиз бор, ҳимояни бошқарадиган ҳақиқий "қоя" Анзуримиз бор, ҳимоячиларни ортидан югуртира-югуртира гол уриб кетадиган Элдоримиз бор. Биз барча йигитларимизга ишонамиз.

Жалолиддиннинг матбуот анжуманида айтган аламимиз бор деган гапи мени хурсанд қилди. Демак, эртага улар ичларидаги аламни чиқариб ташлаш ва ўша машъум мағлубиятдан қолган доғни кетказиш учун ҳам майдонда борларини ташлаб кетишади. Купер ҳам насиб қилиб финалга чиқишини ва фаолиятининг охирги қисмларида "доимий иккинчи" тамғасидан қутулишини жуда ва жуда хоҳлаймиз.

Австралияга қарши ўйинимиз ҳақида кўплаб фикрлар ва тахминлар ҳаёлдан ўтмоқда. Шу сабаб мана тонг яқинлашиб қолган эрса-да ҳамон уйқу келмади. Бугун мухлисларга ғалаба тақдим этинг, мен эса сизларнинг ҳар бирингизга атаб алоҳида галерея чоп этаман. Ҳа, айнан шундай. Агар бугун ишончларимиз оқланса жорий мусобақада майдонга тушган ёки тушмаганидан қатъи назар 23 нафар футболчимизнинг ҳар бирига аталган алоҳида галереялар (жами 23та галерея)ни чоп этаман.


ОНА дуоси...

Шу кунгача маълум муддатга хизмат сафарларига кетганимда бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратаман. Яъни, имкон қадар онам билан ҳар куни гаплашмасликка. Бу сафар ҳам Дубай шаҳрига келганимизга 2 ҳафта бўлган бўлса, мехрибоним билан 4 мартагина суҳбатлашдим. Бундай қилишимнинг сабаби ҳар сафар онам билан гаплашаётган пайтимда ёки гаплашиб бўлганларидан кейин кўзларига ёш олиб йиғлаб юборадилар. Онамни йиғлатмаслик учун ҳам камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қиламан.

Бугунги ўйин олдидан кеча волидам билан гаплашдим. Суҳбатимиз охирида қачон келасан деб сўрадилар. Мен эса эртанги ўйин қачон қайтишимга ойдинлик киритиб бериши мумкинлигини, яъни терма жамоамиз ғалаба қозониб кейинги босқичга чиққан тақдирда сафаримиз чўзилишини, агар мағлубиятга учрайдиган бўлсак тезроқ қайтишим мумкинлигини айтдим. Онам эса шундай дедилар: "Тезроқ қайтмасанглар ҳам юзилар ёруғ бўлсин, болам" ва яна йиғлаб юбордилар...

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +117   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика