RU

Последние новости

17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик" Новости

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Интер"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс жуда яхши ўтди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо бу ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқшни хоҳлагандик. Яхши ўйин кўрсатдик, бироз аниқлик етишмади.

"Интер" олдин ҳам учрашув охирида ўзини кўрсатган, улар бу йўл билан кўп очко тўплашга муваффақ бўлган. Бироқ мамнунмиз, чунки босқич якунланишига 2 тур қолганда плей-оффга чиқдик.

Лео билан таваккал қилишни истамадик. Машғулотларда бир-биримизни аяшимиз мумкин, аммо ўйин бошқа. Учрашувларда кутилмаган йиқилишлар кўп бўлади. Бу ҳақида Месси билан суҳбатлашдим. Бу машғулот эмас.

Малкомдан кўнглимиз тўлди. Унда ажойиб зарба бор. Малкомсиз муваффақиятга эриша олмаган бўлардик.

"Интер"нинг вазифаси аниқ эди: Ҳужум ва прессинг. Биринчи учрашувда улар ўз дарвозаси олдида кўплаб хатоларга йўл қўйишди, бугун ҳам шундай бўлди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Бу жамоа "Тоттенхэм"га қарши баҳснинг сўнгги 5 дақиқасида рақибдан 3 очкони тортиб олди, биздан эса 1" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика