Футболчи жамоадаги фаолияти ҳақида фикрларини билдирди.
"Жамоанинг ашаддий ишқибозларидан миннатдорман. Улар қийин пайтда қўллаб-қувватлашди. Керак пайтда ёнимизда туришди. Мен буни ич-ичимдан ҳис қилдим. Шунинг учун уларга катта раҳмат айтаман.
Нега ўзимни кўрсата олмаганимни ўзим ҳам ҳалигача тушуниб етмадим. Аммо шуни тушундимки, янада кўпроқ меҳнат қилиш ва астойдил тер тўкиш керак.
Шу ўринда, “Андижон” жамоасидаги барчага, жумладан раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва клуб ходимларига раҳмат айтаман ва уларга иккинчи даврада ҳамда Осиё Чемпионлар лигасида омад тилайман",- дейди Валижон Раҳимов