18 июл 12:49

Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди

Получайте новости прямо в Telegram!
Таркибини кучайтириш бўйича селекцияни давом эттираётган жамоа яна бир футболчи билан келишувга эришди.

Эндиликда иқтидорли ҳимоячи Суннатуллоҳ Ҳамиджонов иккинчи даврада "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.

Томонлар ўзаро келишувга эришди ва Ҳамиджонов мавсум охирига қадар "Сурхон" клубидан ижарага олинди.

Маълумот учун, Ҳамиджонов 2001 йилнинг 8 январь санасида Тошкентда таваллуд топган. У 2021 йилги мавсум "Андижон" таркибида тўп тепган. Шундан сўнг "Олимпик" ва "Сурхон" жамоаларида фаолиятини давом эттирди. 

Бу йил биринчи даврада термизликлар сафида 14 ўйинда майдонга тушган ва 2 та голли пас узатган.

Аввалроқ "Сурхон" Ҳамиджонов "Андижон"га йўл олгани ҳақида хабар берган эди.

Источник : "Андижон" матбуот хизмати
Поделитесь данной новостью:
  +4 

Похожие новости

Комментарии

0
18/07 18:48
Mansur Xurramov
нималар буляпти узи. Сурхонни ичидагилар бирор маълумот беринглар. ёки са дагилар биронта мутасаддилардан интервю килса яхши буларди
0
18/07 14:25
Jiz12
Сурхонда футболчи колдими.
Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика