RU

Последние новости

17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  1 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  4 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди" Новости

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг кеча ўтказилган Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

Қуйида "Бунёдкор" устози сўнгги паллага қадар ҳаяжон билан якуний қарорни кутишганини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"Яна янги формат? Очиғи, билмадим. Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Яна 14 жамоа билан ўйнайверамиз. Биз нима ҳам қилардик? Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Формат ва жамоалар сони ўзгарганини ўз мутахассислари муҳокама қилишсин. Биз эса жамоамизни мавсумга тайёрлаганимиз маъқул.

Биринчи турни уйда ёки сафарда ўтказишнинг катта фарқи йўқ. Жиззах бўлса Жиззахда. "Сўғдиёна" билан яхши ўйин бўлади. Барибир барча билан ўйнаб чиқишга тўғри келади.

Энди таркиб борасида якуний тўхтамга келиш ва кучайтиришимизга умид қиламиз. Ниҳоят бугун (таҳрир: кеча) Суперлигада ўйнашимиз расман маълум бўлди. Бунга қадар ҳар хил гап-сўзлар туфайли янги футболчилар билан келишиш қийин бўлаётганди. Кўплаб футболчилар "Бунёдкор" Суперлигада ўйнашига ишонқирамай туришганди. Энди имкон қадар яхшироқ футболчиларни жалб этишга уриниб кўрамиз", - деди Вадим Абрамов.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика