Кеча Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов 23-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, ушбу даргоҳда тарбия топаётган болалардан иборат футбол жамоаси билан учрашув ўтказди.
"Трактор" ва "Локомотив" клублари собиқ бош мураббийи болалар билан суҳбатлашди, уларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Ёш футболчилар учун мастер-класс ўтказди.
Болалар Вадим Карленовичнинг ташрифидан хурсанд бўлишди.