RU

Последние новости

18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  1 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  0 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  2 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  7 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари Новости

Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари

7 июль санасида Суперлиганинг биринчи даврасига якун ясалганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда жамоалар танаффусга йўл олишган. Ёзги трансфер ойнаси эса давом этмоқда. 

Championat.asia сайти ўз анъанасига мувофиқ биринчи давранинг энг яхшиларини тузиб чиқди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

Ўтган мавсум Суперлигада энг зўр ўйинчилардан бири бўлган ва "Насаф"нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган Абдувоҳид Неъматов 1-даврада ишончли ҳаракатлари билан жамоаси қўрғонини хавфдан сақлаб турди. Шундай қилиб, Абдувоҳид Неъматов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.

Неъматовнинг 1-даврадаги статистикаси: 14 ўйин, 6 қуруқ ўйин, 33 та сейв ("Sofascore" порталига кўра), 11 та гол ўтказган.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов ("Динамо").

Суперлиганинг гранд клубларига таққослаганда анчайин камтар таркибга эга бўлган "Динамо" Абрамов бошчилигида биринчи давранинг ёрқин жамоаларидан бири бўлди. Ўйин томонлама ҳам самарқандликлар мухлислар меҳрини қозонишди. "Динамо" 15 ўйинда 8 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди ва биринчи даврани 3-ўринда якунлади. Шундай қилиб, Вадим Абрамов Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи").

Суперлиганинг 14-турида "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди. Учрашувнинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев чамаси 28-30 метрлардан рақиб дарвозасининг тўққизлигини нишонга олди ва ҳисобни очди. Ана шу шедевр Championat.asia талқинига кўра 1-давранинг энг чиройли голи дея эътироф этилди.




Championat.asia сайти талқинига кўра 1-давранинг энг яхши футболчиси – Игорь Сергеев ("Пахтакор").

ОК-2024 да олган жиддий жароҳатидан кейин узоқ вақт футбол ўйнай олмаган Игорь Сергеев мавсум стартидан олдин "Пахтакор"га қайтди. Қайтганда ҳам энг яхши формасига кириб олди. Игорь биринчи даврада 11 та гол урди ва битта ассист берди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди. Шундай қилиб, Игорь Сергеев Championat.asia талқинида 1-давранинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.


Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
12 июл 19:41:31
BXZ BXZ
Жуда иродаси кучли футболист шундай огир трамвадан кейин кайтиб Мтжда хам гол урди Супер лигада ту́пурар бу́лди биринчи даврада .Омадини берсин Игорьни Мтжда ва Пахтакорда янада ту́пурарлиги юкори даражага чиксин ва биз мухлисларни кувонтирсин .
   
12 июл 18:01:20
Бахтиёр Ашуров
Сергеевда иккита асис!
championat.asia
Яндекс.Метрика