07 авг 00:25

Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"

Получайте новости прямо в Telegram!
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Динамо" (2:4) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйиннинг бошидаёқ иккита гол ўтказиб, кейин ҳисобни тенглаштириб, якунда ютиб кетишни фақат биз эплай олсак керак. Жамоам билан доим қизиқ ҳолатлар рўй бериб туради. Ўтган тур 2:0 ҳисобида олдинда бориб, қандайдир 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса беш дақиқада иккита ўтказдик, аммо якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жуда қийин баҳс гувоҳи бўлдик. Ғалабадан хурсандман, лекин бунақа ўйнаш керак эмас.

- "Машъал"дан шундай стартни кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, йўқ. Бугун ўзимиз олтита гол урдик. Иккитаси ўз дарвозамизга, тўрттасини рақиб дарвозасига. Биринчи таймда ҳисобни тенглаштириб олганимиз яхши бўлди, йўқса янада қийин бўларди. Ҳисоб тенглашгач, ғалабага ўйнаш осон бўлмади. Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотда футболчиларнинг бемалол эканлигини кўриб диққатли бўлинглар, бизни осон рақиб кутмаяпти деб айтгандим.

- Голларда дарвозабоннинг айби борми?

- Бугунги баҳсда дарвозабонимизга ўзига бўлган ишонч кўринмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Балки кейинги турларда ишончли дарвозабонни синаб кўрармиз.

- Бу йилги чемпионатнинг энг кучли жамоаси қайси?

- Иккинчи давра энди бошланди ва бирданига бу саволга жавоб бериш қийин. Деярли ҳар турда кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бугун ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

- "Динамо" кейинги турларда "Пахтакор" ва ОКМКга қарши баҳс олиб боради.

- Аввал "Пахтакор" ҳақида ўйлаймиз, чунки биринчи улар билан ўйнаймиз. "Пахтакор" кеча ўйнади ва бизга нисбатан тикланишга бир кун кўп вақти бўлади. Кейин эса ОКМК билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Источник : championat.asia
Поделитесь данной новостью:
  +3 

Похожие новости

Комментарии

+4
07/08 05:52
Baxtigali Adilov
Динамо уйинидан одам завкланади.Дориев шу ерга келса кандок буларкан.биттаям звезда йок олдин Абрамов ни ёмонлаганлар каттик адашган экан.
+3
07/08 01:37
Ochilov Farobiddin
Вадим того босинг газини
+1
07/08 07:13
Y@Go_6060
Динамо олга
0
07/08 06:34
Д И Н А М О жон
Нимага офсайд тугрисида савол берилмади
-1
07/08 16:02
mirabzal
узи зурга амаллаб юутдину яна недаволна булишичи туллак
Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика