RU

Последние новости

08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  30 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40

Усмон Тошев: "Бугун ҳужумда ҳеч нима қила олмадик" Новости

Усмон Тошев: "Бугун ҳужумда ҳеч нима қила олмадик"

Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 Осиё чемпионати саралашидан кейин меҳмонлар устози Усмон Тошев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ёмон ўйнамадик. Очко қўлга киритдик. Ҳимояда яхши ўйнадик, тўғри хатолар бўлди. Бугунги баҳс ҳали кўп ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. Рақиб ўзимиз истаган ўйин кўрсатишимизга қаршилик қилди. Йигитлар учун хурсандман", - дейди Усмон Тошев.

- Ўзбекистон ва Тожикистон футболида фарқ кўрдингизми?
- Албатта фарқ бор. Биз топ жамоаларга етиб олишга уринаяпмиз. Буни барчамиз, раҳбарият ҳам, мураббийлар ҳам тушуниб туришибди. Бугун амалдаги чемпионга қарши ўйнадик. Умуман олганда ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ишларимиз юришмади.

- Ўйинга тайёрланган режалардан қониқдингизми?

- Ҳужумда муаммоларга дуч келдик. Натижага эътибор қилмай ўйнашни эплай олмаяпмиз. Ҳужумда бугун ҳеч нима қила олмадик.

- Бу асосий таркибми ёки яна футболчилар борми?

- Бу йигитлар кўпроқ ўйин амалиётига эга. Захирадаги футболчилар ҳам ёмон эмас, аммо ҳозирча улар билан ишлаш керак.


Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика