RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  2 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

U-19 Осиё чемпионати. Бугун финал Новости

U-19 Осиё чемпионати. Бугун финал

Индонезияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ғолиб номи аниқ бўлади.

Тошкент вақти билан 17:30да бошланадиган финалда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони U-19 терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Маълумки, Жанубий Корея ярим финалда Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Саудия Арабистони эса Япониядан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди.

Чунг Жунг Ёнг (Ж.Корея U-19 бош мураббийи): - "Мен катта босим остида эмасман, аммо чемпион бўлиш ва иккинчи ўринни олиш нима эканини жуда яхши биламан. Футболчиларимиз финал қанчалик масъулиятли ўйин эканини яхши ҳис қилиб туришибди. Шу боис мен уларга қайта-қайта бир гапни такрорлаётганим йўқ. Биз турнир давомида жуда қийин баҳсларни ўтказдик. Финал ҳам бундан мустасно бўлмайди. Энг муҳими, тактикага катта эътибор қаратишимиз керак". 

Холид Абдуллоҳ Оттави (С.Арабистони U-19 бош мураббийи): - "Биз мусобақа давомида ўтказилган бешта ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан тугатдик. Шундай экан, финални ҳам ижобий якунлаб қўйишни хоҳлаймиз. Умуман олганда, мен икки йилдан бери шу жамоани бошқараётган бўлсам, ҳали бирон марта ютқазганимиз йўқ. Икки йил ичида 15та ўйин ўтказиб, 39та гол урдик. 2016 йил бу жамоа ёшлар ўртасидаги Кўрфаз Кубогида зафар қучганди. Мана энди U-19 Осиё чемпионатида ҳам биринчи бўлишни хоҳлаймиз". 

Эслатиб ўтамиз, кейинги Польшада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа қатнашади. Булар - Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея ва Япония.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика