RU

Последние новости

14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  0 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   2 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  22 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24

Темурхўжа Абдухолиқов - Туркиядаги йиғин, Суперкубок ва янги мавсум ҳақида Новости

Темурхўжа Абдухолиқов - Туркиядаги йиғин, Суперкубок ва янги мавсум ҳақида

Куни кеча "Локомотив" клуби Туркиядаги йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келди.

Биз ушбу йиғинда қатнашган жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан қисқа суҳбат қурдик.

- Туркиядаги йиғин қандай ўтди?
- Бир қатор кучли клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказдик. Мураббийлар берган барча топшириқларни бажаришга ҳаракат қилдик. Барча режалар амалга оширилди. Қанчалик тайёр эканлигимизни мавсум давомида билиб оламиз.



- Янги келган футболчилар жамоага мослашиб кетишдими?

- Мослашиш жараёни давом этмоқда. Бунинг натижасини биринчи расмий ўйинда кўрамиз.

- 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда АГМК билан ўйнайсизлар...

- Бу учрашув осон бўлмайди. Лекин Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Марат Бикмаев "Локомотив"ни тарк этди. Энди ҳужумда сизга кўпроқ "юк" тушиши кутилмоқа. Бунга тайёрмисиз?

- 2016 йилги мавсумда жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлгандим ва чемпионат тўпурари бўлгандим. Буни яна такрорлашга ҳаракат қиламан.



- Янги мавсумдан нималар кутаяпсиз?

- Ҳали мавсум қачон бошланишини билмаймиз. Шунга жуда ҳам қизиқ бўлса керак деб ўйлаяпман. Бошланиши қизиқ бўлаяпти, энди давоми ҳам қизиқ бўлса керак.

Маълумот учун, "Локомотив" Туркиядаги йиғин давомида "Динамо" (Москва, Россия) 1:1, "Астана" (Қозоғистон) 1:1, "Заря" (Украина) 0:1 ва "Олимпия" (Словения) 1:1 клублари билан назорат учрашувлари ўтказди.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика