RU

Последние новости

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Свен-Ёран Эрикссон: "Қирғизистонга қарши ўйин аҳамияти ниҳоятда юқори" Новости

Свен-Ёран Эрикссон: "Қирғизистонга қарши ўйин аҳамияти ниҳоятда юқори"

Осиё Кубоги доирасидаги "C" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Қирғизистон - Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб Филиппин бош мураббийи Свен-Ёран Эрикссон журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Эртанги баҳс жамоамиз учун осон бўлмайди. Иккала жамоа ҳам дастлабки турларда очко жамғара олишмади. Лекин Қирғизистон ҳам, биз ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолганимизга ишонамиз. Рақиб сафида яхши даражадаги футболчилар етарли. Айниқса ҳужум чизиғи ва жамоанинг 9-рақамдаги плеймекерини (Эдгар Бернхардт - таҳририят) алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Қирғизистон терма жамоасининг иккала қаноти яхши ишлайди, муҳими тезкор. Рақиб ҳақида илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Жуда яхши жамоа тўпланган. Эртанги ўйин олдидаги энг муҳим жиҳат, бу Филиппинда ҳам, Қирғизистонда ҳам назарий имкониятлар сақланиб қолгани. Бу ўйин безаги ҳамда аҳамиятини янада оширади. Лекин кейинги босқич масаласини ҳал этиш учун шунчаки ғалаба камлик қилиши мумкин. Бунинг учун кўпроқ тўп фарқидаги ютуқ ҳар иккала жамоага ҳам зарур. Шунингдек, бошқа гуруҳлардаги ҳолатларни ҳам кузатишга тўғри келади. Умид қиламанки, эртага ғалаба қозонамиз ва бу бизга керакли натижани беради", - дея ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди Филиппин устози Свен-Ёран Эрикссон.

Шаҳбоз Беғамов

Дубай, "Рашид" стадиони.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика