RU

Последние новости

17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  0 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  26 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  7 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  39 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1

"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди Новости

"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди

Бундан бир неча дақиқа олдин "championat.asia" ва "Erudit sport"нинг телеграмдаги каналида «Дисквалификация қилинган Илҳом Мўминжонов норасмий тарзда "Сурхон"ни бошқармоқда», номли сарлавҳани эълон қилди.

«Сурхон» футбол клуби матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этиб қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон эркин фикрлашга, сўз эркинлигига, эркин яшаш ва ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга!

Мўминжонов футболдан маълум муддатга четлатилган. Лекин, бу дегани - Мўминжонов футбол кўриш ҳуқуқига эга эмас дегани эмас. Термизга келиб томошабин сифатида футбол кўриб кетган бўлса - бу унинг иши. Тўғрида, бир умр умрини футболга бағишлаган, шогирдлар чиқарган мутахассисга футболдан четда юриш қийинчилик туғдираётган бўлиши мумкиндир. Бу унинг хатоси!

Шунингдек, "Сурхон" футбол клубининг матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛ томонидан чиқарилаётган қарорларни ҳурмат қилишини такидлаб, "Сурхон"га оид интернетда чиқаётган хабарларга ишонмасликка чақирган.

Агар "Сурхон" матбуот хизмати хабарини асослик деб биладиган бўлсак, бундай паллада "Сурхон" - "Динамо" учрашуви якунига етганидан кейин техник зонада футболдан четлатилган мураббийни эркин ҳаракат қилишини олдини олмагани учун ПФЛ ўз комиссарига нисбатан чора кўриши лозим бўлади. Сабаби мутахассис айнан икки жамоа ечиниш хоналари ўртасида эркин ҳаракатланаётганини кўришимиз мумкин. Бундай зоналарда махсус карточкага эга бўлган кишиларгина ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади. 

Рейтинг: -54   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика