"Гол ура олмаган бўлсакда, учрашувдаги вазифаларимизни бажардик. "Барселона"га қарши тез ўйнаш керак эди, чунки улар ҳар ҳафта катта тезликда ҳаракат қиладиган жамоалар билан ўйнамайди. Биринчи бўлимда рақибни ўз дарвозаси олдига қамаб қўйдик. Кейин ортиқча асабийлашдик, аммо барибир вазиятлар яратдик. "Манчестер Юнайтед" "Барселона"га ўзини кўрсатиш учун имкон бермади" - дейди Смоллинг.
Учрашувдаги ягона гол 12-дақиқада "қизил иблислар" ҳимоячиси Люк Шоу томонидан урилди. Футболчи автогол муаллифига айланди.