RU

Последние новости

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  0 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  2 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

"Шўртан" "Насаф"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

"Шўртан" "Насаф"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига иштирокчиси бўлган “Шўртан” ПФК 7 январдан эътиборан Ғузордаги ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.

14 январь куни “Шўртан” футболчилари дастлабки синов-назорат учрашувида майдонга тушишди. Ғузорликлар “Насаф” футбол жамоасининг Қаршидаги “Спутник” қўрғончасида жойлашган майдонида билан баҳс олиб боришди. Мазкур ўйин 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Насаф” - “Шўртан” - 4:1. Қарши. “Спутник” қўрғончаси.
“Шўртан”: 
А.Раҳимов (С.Мирзаев), О.Каримов (М.Сатторов),
Н.Падаров (А.Сайфуллаев), А.Баҳромов, Ш.Эшмуродов, Ф.Номозов (Д.Амирқулов), С.Рахматуллаев, И.Шодмонов, М.Муродов, С.Шодмонов (Б.Сувонов, И.Зоиров), Э.Тоғаев (А.Мирзаёров).

Айни пайтда давом этаётган қишки ўқув-йиғин машғулотларида қуйидаги футболчилар қатнашмоқда:  

Дарвозабонлар - Акмал Раҳимов (1996 й.), Сарвар Мирзаев (2001 й.).
Ҳимоячилар - Олим Каримов (1993 й.), Нурали Падаров (1996 й.), Мирмуҳсин Сатторов (1995 й.), Акром Баҳромов (1998 й.), Шербек Эшмуродов (1998 й.), Абубакир Сайфуллаев (2001 й.). Марказий ярим ҳимоячилар - Фарҳод Номозов (1996 й.), Сирожиддин  Рахматуллаев (1993 й.), Ислом Шодмонов (1997 й.), Шаҳзод Хурсанов (1992 й.).
Ярим ҳимоячилар - Маъруфхон  Муродов (1990 й.), Холмурод Холмуродов (1999 й.), Оғабек  Эркинов (1999 й.), Аслбек Мирзаёров (2001 й.), Элёр Тоғаев (1995 й.), Нодир Рамозонов (1999 й.), Даврон Амирқулов (2001 й.), Самар Беркинов (2000 й.), Суннат Ғайбуллаев (2000 й.).
Ҳужумчилар - Юсуф Бўриев (1991 й.), Муҳаммадали Абдураҳмонов (2000 й.), Ислом Зоиров (2003 й.), Самандар Шодмонов (1986 й.), Кенжа Тўраев (1989 й.), Бекзод Сувонов (2001 й.).

Шунингдек, ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, машғулотларда иштирок этаётган Э.Тоғаев, А.Баҳромов, Н.Рамозонов, А.Сайфуллаев, И.Зоиров, С.Беркинов, С.Ғайбуллаевлар “Шўртан” ПФК қошида фаолият кўрсатаётган футбол мактабининг тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Рўйхатга эътибор қаратилса, А.Раҳимов, О.Каримов,  Н.Падаров, М.Сатторов, А.Баҳромов, Ш.Эшмуродов, Ф.Номозов, С.Рахматуллаев, И.Шодмонов, Ш.Хурсанов, М.Муродов, Х.Холмуродов, О.Эркинов, Ю.Бўриев, М.Абдураҳмонов, К.Тўраев каби ўтган мавсумнинг асосий таркиб футболчилари қаторида тажрибали футболчи, ўз вақтида “Оқ бўрилар” сафида тўп сурган   Самандар Шодмонов ҳам борлигини кўриш мумкин бўлади.

Жамоа раҳбариятининг маълум қилишича, йиғинга яна бир қатор тажрибали футболчилар таклиф қилиниши кўзда тутилмоқда экан. Аммо бу ҳозирча сир тутилмоқда. Яқин кунлар ичида янги футболчиларнинг номлари ҳам эълон қилинади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика