RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти" Новости

Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Навбаҳор" (3:3) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бундай ўйинлардан сўнг инфаркт бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Ўзимизга гол урамиз, ўзимиз қизил карточка оламиз. Бир киши кам бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб қоламиз, кейин яна гол ўтказиб юборамиз. Афсус. Лекин қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти.

- Қизил карточкага муносабатингиз қандай бўлди?

- Тоза берилди деб ўйлайман. Футболчи рақибга тикка борди. Менимча, камида учта ўйинга дисквалификация қилинади. Футболчимиз ёш, иссиққон, ҳали тажрибаси катта эмас. Шунинг учун шундай бўлди. Бундай ҳолат учраб туради.

- Ўтказиб юборилган биринчи голни қандай изоҳлайсиз?

- Тезкор гол ўтказдик, дарвозабонимиз хатога йўл қўйди. Ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Аслида айбни дарвозабонларга тўнкаш оғир, улар алоҳида олам, балки бу психология билан боғлиқдир.

- "Шўртан" турнир жадвалида охирги ўринда эканлиги футболчиларингизга бемалол ютамиз деган фикрни берган бўлиши мумкинми?

- 0:2 ҳисобида ортда бораётиб вазиятни тенглаштирдик. "Шўртан" охирги ўриндалигига қарамадик. Биз қийин баҳс бўлишини билардик. Нимаям дердим, ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+4   
20 авг 23:02:26
Saidjahon
Биз Навбахорни кубок финалида кутяпмиз.
+4   
20 авг 22:35:14
Olg'a
Navbahor o'yinchilari yutishga xarakat qilishdi 1 kishi kam bo'lib xisobda oldinga xam chiqishdi. Keyingi o'yinlarda omad.
+4   
20 авг 22:29:50
NavBars
YAXSHI FIKR. KAMCHILIKLAR USTIDA ISHLASHDA DAVOM ETING JANOB MURABBIY!!! ASLIDA NAVBAHORNI O'YINI YOMONMAS FAQAT HAR SAFAR DARVOZABON O'YINGA O'Z TA'SIRINI O'TKAZIB QO'YAYAPTI. MUAMMO SHUNDA!!! AYTISHADIKU "DARVOZABON- YARIM JAMOA DEB"
BIZDA DARVOZABONLAR MURABBIYI KIM O'ZI? KO'PROQ ISHLASIN MASHG'ULOTLAR PAYTIDA!!!
   
21 авг 05:42:20
Jahongir Mirzo
Bu o‘tgan yili ham shunaqa degandi. Biz bor eʼtiborimizni kubokka qaratdik deb, oxirida yegan.
   
21 авг 00:00:03
Aiq64
Бу деярли янгиланган таркиб. Мавсум бошида купчиллик Навбахор пролигага тушиб кетади деб башорат килган эди. Мана ёш жамоа шаклланяпти. Хаммаси хали олдинда. ОМАД Навбахоримизга.
   
20 авг 23:13:34
Жамшид Jamshid
Бразилияликлар сталба бемалол кочиб кетишвоти. Холдорхонов кочиб кетди. Бошка гап ортикча.
   
20 авг 22:38:38
Zohidjon Usarov
Мактаган бразиляликлар чичиб куйяпти олдинга аник пас бера олмайди халигача асосий дарвозабон аник эмас жарима зарбалар умуман ишланмаган карши хужумга утиш ута секин кискаси Лушчан Навбахор даражасидаги тренер эмас.
   
20 авг 22:38:33
Norbek Norbekov
Бу чмо вохани чуктирганди Энди водийга утди
   
20 авг 22:31:46
REAL MADRID
Ильгиз кўт қилди ўйинни Жиззахда. Пазор проста! Динамодан VAR орқали очко олмаса, бошқачасига олиш қийин бўляпти.
   
20 авг 22:24:18
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ўтган йили ҳам кубок деб роса лағмонни илдинг, агар раҳбар бўлганимда аллақачон жавобингни берган бўлардим...
championat.asia
Яндекс.Метрика