10 мар 2019 20:49

Сергей Лушан: "Бунёдкор" сафидаги аксар футболчилар мени шогирдларим ҳисобланади"

Получайте новости прямо в Telegram!
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба қозондик, демак ҳаммаси тўғри бажарилган. «Бунёдкор»ни яхши билардик. Рақиб сафидаги аксар футболчилар мени шогирдларим ҳисобланади.

«Бунёдкор» сафида Тўраев ва Ғофуров ўйнамаслигидан хабаримиз бор эди. Ҳимоя нозик нуқтаси бўлишини эътиборга олиб, узоқ масофаларга тўп узатиш тактикасидан фойдаландик. Бизда тезкор ҳужумчилар бор эди, якунда бу ўз самарасини берди. Ҳимоячи хато қилди, биз фойдаландик. Рақиб ҳам бизнинг биргина хатомизни гол билан жазолади.

Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим. Мақсад ғалаба қозониш эди, вазифа уддаланди. Энди шу темпда ўсишда давом этсак бўлди.


Источник : “Бунёдкор” матбуот хизмати
Поделитесь данной новостью:
  -6 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика