RU

Последние новости

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади Новости

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" клуби ўз сафига Жамшид Болтабоев ва Муҳаммадали Ғиёсовни қўшиб олди.

"Навбаҳор" ёзги трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган эди. Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли, тезкор, ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ғиёсов жамоамиз билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

Мазкур футболчи 2002 йил, 30 август куни Бухорода туғилган. Муҳаммадали Ғиёсов фаолиятини 2019 йилда "Бухоро" жамоасида бошлаган. 2020 йилги мавсумда илк бор асосий таркибда дебют қилган. 2021 йилги мавсумдан Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилнинг ёзидан "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлаган. Ўша йили иккинчи давра ўйинларида "Қизилқум" таркибида 13 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсумда Навоий жамоаси сафида барча мусобоқаларда 25та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсум якунида Навоий жамоасини тарк этган ва Фарғонанинг "Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп сурган.  

Сўнгги уч мавсум (2022-2023-2024)да жамоа сафида тўп суриб ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. 

Футболчи 1996 йил, 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп суриб, давралар оралиғида қадрдон бўлган жамоасига қайтди. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
29 июл 21:50:12
Zohidjon Usarov
Факат бизда булса керак бир сезонда бир лигада 2та жамоада уйнайдиган футболчилар.
+1   
29 июл 22:10:11
Artur1801
Нефтчи эмас навбаҳор тўғрилаб қўйинглар
   
30 июл 02:32:21
Akmalxon Saidov
Булар атайлаб хато езди загрузка учун пул тушадиде
   
30 июл 02:32:14
Akmalxon Saidov
Булар атайлаб хато езди загрузка учун пул тушадиде
   
29 июл 23:59:46
Rustam Ruziyev
Админлар, ё уйқусираяпсизлар ёки бошларингдан қуёш қаттиқ урди.
   
29 июл 22:42:32
Максуд Умаралиев
Бу йилги дерби давомида хар иккала уйинда мезбон булиб майдонга тушаркан, ажойиб!!!
   
29 июл 22:37:07
Toir Muratovich
Keyingi mavsumda yana navbaxor ga qaytishsin
   
29 июл 22:10:19
Ferganets 01
"Нефтчи" ўз сафига Жамшид Болтабоев ва Муҳаммадали Ғиёсовни қўшиб олди.
( Бу уйинчилар кетдими ё келдими манимча булар биринчи даврада нефтчида едику )
…………………….
Тушунган тушунди.
championat.asia
Яндекс.Метрика