RU

Последние новости

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  36 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Рустам Абдуҳамидов: "Бошқа жамоаларнинг натижалари аҳамиятсиз" Новости

Рустам Абдуҳамидов: "Бошқа жамоаларнинг натижалари аҳамиятсиз"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Рустам Абдухамидов championat.asia сайтига интервью берди.

Бугун учрашувни яхши бошладик. Рақиб дарвозасига киритилган голдан сўнг бир оз ҳимоявий ўйин ташкил этдик. Иккинчи бўлим ҳам худди шу кўринишда кечди, бўлим бошида гол урдик ва яна рақиб босимидан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин кўрсатдик. “Сурхон” жамоаси дарвозамизга гол киритгандан сўнг иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқалари жуда оғир ўтди. Якунда ғалаба қозонганимиздан жудаям хурсандман.

Жамаоамиз олдида Суперлигага чиқиш вазифаси турибди. Биз ўз ўйинларимизни ютишга ҳаракат қилаяпмиз, бошқа жамоалар кўрсатаётган натижалар аҳамиятсиз. Ўз ўйинимизда ғолиб бўлсак бўлди, қолган барчаси ўзи келади. “Истиқлол” жамоаси фақат ва фақат олдинга интилади.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Истиқлол” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика