"Daily Mail" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" 23 ёшли футболчининг Миллатлар лигаси доирасидаги Испания - Англия учрашувидаги ёрқин ўйинини кўриб, уни "Сантьяго Бернабеу"га таклиф этишни исташмоқда.
Айтилишича, "Реал" "Сити"га катта маблағ тўлашга тайёр. Ҳозирда "Сити" ҳужумчи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Шунингдек, "Реал" Стерлингга "Сити"дан кўра кўпроқ маош тўлашга ҳам тайёр турибди.