Мутахассис 2008 йилдан 2012 йилгача Каталония жамоасини бошқарган. "Барселона"ни тарк этгач, "Бавария"да ишлаган.
"Barca Universal" Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди:
"Ҳаммаси тугаган. Абадий якунланган. Бу ажойиб эди, лекин барчаси тугаган".
Ҳозирда "Барселона"ни Ханс-Дитер Флик бошқармоқда. Каталония клуби ўтган мавсум Испания чемпионлигини қўлга киритди.