RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар Новости

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар

Кеча Осиё Кубоги-2019 финалини ўзбекистонлик Равшан Эрматов ишлаши ҳақида хабар чиққанди.

1. Эрматов иккита Осиё Кубоги финалида ишлайдиган биринчи ҳакам бўлади. У 2011 йил Қатардаги мусобақа финалини бошқарганди.

Осиё Кубогида фақат 1972 йилдан бошлаб финал учрашуви ўтказила бошланган. Финалларда ишлаган ҳакамлар рўйхати:

1972 - Сивапалан Катиравале (Малайзия)
1976 - Жан Дюбаш (Швейцария)
1980 - Сударсо Харджовасито (Индонезия)
1984 - Шизуо Такада (Япония)
1988 - Мишель Вотро (Франция)
1992 - Жамол Ал-Шариф (Сурия)
1996 - Моҳд Назри Абдулла (Малайзия)
2000 - Али Бусайим (БАА)
2004 - Саад Комил (Кувайт)
2007 - Марк Шилд (Австралия)
2011 - Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
2015 - Алиризо Фағони (Эрон)



2. Эрматов - тўртта Осиё Кубогида ишлаган ягона ҳакам: Хитой-2004, Қатар-2011, Австралия-2015, БАА-2019. Бу мусобақа ҳамюртимиз учун бешинчиси бўлиши ҳам мумкин эди, аммо 2007 йилги Осиё Кубогида ишлашига Канадада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧ халал берганди.

3. Эрматов - Осиё Кубогида ўйин бошқариш бўйича ҳам етакчи. Япония ва Қатар ўртасидаги баҳс унинг учун 14-учрашув бўлади. Кейинги ўринларда Саад Комил (9та ўйин) ва Шамсул Майдин (8та ўйин) қайд этилган.

4. Финал учрашуви ҳамюртимиз учун 2019 йилги Осиё Кубогидаги бешинчи баҳс бўлади. Бу ҳам Осиё Кубоги рекорди. 2015 йил Алиризо Фағони ҳам худди шунча учрашувда ишлаган, Абдулла Ҳассан ва Сезар Рамос эса БААдаги мусобақада бештадан учрашувда бош ҳакам бўлишди.

Кўриб турганингиздек Равшан Эрматовга Осиё Кубокларининг деярли барча рекордлари тегишли. Улардан бир қанчаси яна кўп йиллар давомида сақланиб қолади, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.



Рейтинг: +90   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика