Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси
20 июл 17:49
Новости


Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси
"Динамо" жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда тайёргарлик кўриб, ўз таркибини кучайтирмоқда.
Мавсумнинг биринчи даврасини "Пахтакор" сафида ўтказган ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов "Динамо"нинг давралар оралиғидаги дастлабки трансферига айланди. 24 ёшли форвард Самарқанд клуби билан расман 1,5 йиллик шартнома имзолади. Ҳошимов айни дамда "Динамо"нинг Беларусдаги йиғинида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон олимпия жамоасида тўп сурган Улуғбек Ҳошимов ўтган йиллар давомида "Нефтчи", "Сурхон", "Пахтакор" клублари шарафини ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Улуғбек Ҳошимов "Динамо"га ўтаётгани ҳақида 11 июль куни хабар қилинганди.
Похожие новости

Комментарии