RU

Последние новости

08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади Новости

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади

Суперлига иштирокчиси бўлган “Бунёдкор” футбол клуби расман ўзи тўплаган очколарнинг 6 тасидан маҳрум қилинди.

ПФЛ бу борадаги талаби бажарилгани юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига билдиришнома тақдим этади. Ўз навбатида ЎФА бу ҳақда Халқаро футбол уюшмаси ФИФАни хабардор қилади.

“Бунёдкор” украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласини шу вақтгача очиқ қолдирди. Профессионал футбол лигаси ўз мусобақасида иштирок этувчи “Бунёдкор” клубини охиригача ҳимоя қилишга қарор қилди. Аслида ФИФА талаби шу йилнинг сентябрь ойидаёқ бажарилиши шарт бўлса-да, ПФЛ вазиятни тўғрилаш учун “Бунёдкор”га икки ойга яқин вақт берди. Бироқ Тошкент жамоаси бу ишни ёпа олмади.

Сергей Симоненко 2015 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган. Аммо у Ўзбекистонни тарк этган вақтда ҳам клуб футболчи билан тўлиқ-ҳисоб қилмаган. Кейинроқ украиналик футболчи ФИФАга шикоят аризаси ёзгач, “Бунёдкор” икки марта — 2016 ва 2017 йилларда Сергей Симоненко учун Ўзбекистон банки орқали очилган пластик картага маълум миқдорда пул туширган. Бироқ бу пуллар футболчига қадар етиб бормаган.

“Бунёдкор” иддаосига кўра, ўша пластик карта ичида Симоненконинг пуллари турибди. Истаса, футболчи Тошкентга келиб, уни олиб кетиши мумкин. Йўқса, ўзининг ишончли вакилини юридик кучга эга бўлган ишончнома билан пойтахтга жўнатиши керак. Жамоанинг ўзи футболчи учун очилган пластик карта ишига аралаша олмайди. “Бунёдкор” ва Симоненко бу борада бир ечимга кела олмади. Масаланинг ҳал бўлиши ФИФА учун ҳам, ПФЛ учун ҳам муҳим. Бироқ факт шуки, ФИФА томонидан айбдор деб топилган “Бунёдкор” вазиятни юмшата олмади.

Қолган давр давомида ПФЛ “Бунёдкор”ни ҳимоя қила олмайди. Биринчидан, чемпионат якунига 2 та тур қолди. Иккинчидан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажариши шарт.


Рейтинг: -47   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика