Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади
06 мар 14:15
Новости


Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади
Бу ҳақида клуб ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Элит ОЧЛ 1/8 финал босқичи биринчи беллашувида "Пахтакор"га қарши беллашувнинг биринчи бўлимида футболчи жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. 39-дақиқада унинг ўрнини Муҳаммад Канно эгаллади.
Клуб берган хабарга кўра, қўшимча тиббий текширувлардан кейин Али ал Булайҳи 4-6 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди.
Натижада, Али ал Булайҳи 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Пахтакор"га қарши жавоб учрашувини ҳам ўтказиб юбориши аниқ бўлди.
Похожие новости

Комментарии
Пахтакордек буюк жамоамизга,
Майдонда олга туп сурса РИАСКОС,
Галабани юракдан киламиз кўз кўз