RU

Последние новости

13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  4 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари Новости

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган. Уларда футболдан бошқа хобби, қизиқадиган спорт турлари борлиги табиий. Ҳозир айнан футболдан бошқа спорт турларида ҳам яхши натижалар қайд эта олган бир нечта футбол юлдузини кўриб чиқамиз.

Габриэль Батистута – поло

Аргентиналик футболчи Батистута поло спорт турининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, бу спорт турига янада кўпроқ эътибор қаратди, яъни ҳафтада 3-4 кунни поло учун сарфлади. Кейинроқ деярли профессионал даражага чиқди. Ҳатто унинг "Бока Хуниорс" поло жамоасига қабул қилиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. 

Бу йил 53 ёшни қарши олган собиқ футболчи айни дам полода ҳам "бутсаларини михга илган".

Арьен Роббен – марафон

Нидерландия футболи афсонаси, собиқ футболчи Арьен Роббен футболдан ташқари югуриш марафонларида қатнашишни ёқтиради. 

Ўтган йили фаолиятини якунлаган Роббен яқинда Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган марафонда иштирок этиб, уни муваффақиятли якунлади. У 42 километрлик марафонда етакчидан 69 дақиқа ортда қолди. 

"Баъзилар мени аҳмоққа чиқарди, лекин мен ушбу спорт мухлисиман", – деди Роббен.

Петр Чех – хоккей

Асримизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Петр Чех муз хоккейи ишқибози! Собиқ футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг "Челси"нинг спорт директори сифатида иш бошлади. 

Расмий ишлардан ортганида кўп вақтини хоккей таёғи ва шайба билан ўтказади. Яқинда Петрнинг "Гилфорд Феникс" хоккей жамаоси билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чех яна севимли позициясида – дарвозабон ролида. 

"Баъзилар ишим ўзгарганини айтишяпти. Йўқ, ундай эмас. Болаликдан ўзим учун севимли деб билган спорт турим билан шуғулланиш ҳеч нарсага ҳалал бермайди", – деди Чех.

Фрэнк Лэмпард – дартс

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Фрэнк Лемпард нишонни пойлаш спорт турини ашаддий ихлосманди ҳисобланади. У бу тур билан тез тез шуғулланиб туради. 

"Жон Терри билан дартс бўйича мусобақалар уюштириб турардик. У ҳам жуда яхши ўйнайди", – деди "Челси" собиқ аъзоси. 

Лэмпард дартс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, яхши кўрсаткич қайд этгани билан мақтана олади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика