RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  36 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

"Пахтакор" собиқ футболчиси: "Япония ва Ўзбекистон Осиё Кубоги финалига чиқишини истайман" Новости

"Пахтакор" собиқ футболчиси: "Япония ва Ўзбекистон Осиё Кубоги финалига чиқишини истайман"

Мазкур учрашувдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти вакиллари мутахассислар фикри билан қизиқди.

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино ва "Япония-Ўзбекистон" спорт ва таълим бўйича ассоциацияси раиси, "Пахтакор" ва "Бухоро" клубининг собиқ футболчиси Наоя Шибамура билан учрашув ўтказди.
 
Мазкур учрашувдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти вакиллари мутахассислар фикри билан қизиқди.


 
Казуюки Умино: "Ўзбекистон футболи сўнгги йилларда яхшигина кучайишга эришган. 23 ёшгача бўлган терма жамоангиз йил бошида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақа давомида Япония, Жанубий Корея каби терма жамоалар мағлуб этилди. Бу албатта ўзбек футболи ривожланиб бораётганидан далолат. Шу рухда давом этсангиз, Ўзбекистон Осиёнинг етакчи футбол мамлакатига айланиб олади.
 
Куни кеча "Бунёдкор" академиясини бориб кўрдик. У ерда яратилган шароитлар жуда ажойиб. Мана шундай масканда кучли футболчилар етишиб чиқишига аминман.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашув давомида кўплаб келишувга эришдик. Эътиборлиси, "Ванфоре Кофу" клуби Япониянинг оддий клубидир. Аммо, шунга қарамай жаноб Аҳмаджонов биз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли эканлигини эшитганимдан хурсандман.
 
Ҳамкорлик қайси йўналишда олиб борилади? Биз ёшлар футболида яқиндан ҳамкорлик қилмоқчимиз. Ўзбекистонлик ёш футболчилар Японияда, япон футболчилар эса бу ерга келиб малака оширишлари, тажриба алмашишлари мумкин бўлади. Биз нафақат футбол, балки маданият бўйича ҳам ҳамкорликни ривожлантиришни истаймиз. Қолаверса, ўзбек футболчиларининг Япония клубларига ўтишини ҳам истаймиз", - деди Казуюки Умино.



 
Наоя Шибамура: "Ўзбек футболидан ёрқин хотиралар қолган. Ўзбекистонлик футболчилар кучли ҳисобланадилар. Улар яккакурашларда яхши ҳаракат қиладилар.
 
Осиё кубогида Ўзбекистон ва Япония қарама-қаршилиги? Ушбу терма жамоалар мусобақада бир гуруҳдан ўрин олгани мен учун аҳамиятлидир. Чунки мен ҳар икки мамлакатда ҳам футболчи сифатида ўйнаганман. Бугун терма жамоа сафида ҳаракат қилаётган футболчилар ичида мен "Пахтакор"да бирга ўйнаган собиқ жамоадошларим ҳам бор. Масалан, Егор Кримецни мисол қилиб келтиришим мумкин. Ҳар икки жамоа ҳам гуруҳдан чиқади. Истардимки, улар ҳал қилувчи финал ўйинида баҳс ўтказсинлар", - деди Наоя Шибамура.
 
Маълумот учун, Шибамура 2012 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида, 2013 йилда эса "Бухоро" сафида ҳаракат қилган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика