Машғулотлардаги кузатув натижасига кўра, тахминим шундай: Игнатий Нестеров - Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев - Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров - Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов - Марат Бикмаев.
Бу шунчаки машғулотларда кўпроқ бирга шуғулланган ва асосийда тушиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар. Мазкур таркибда жамоа керак пайтда 4-2-3-1 схемани 4-3-3га ҳам айлантириши мумкин", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.