Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Тажрибали ҳимоячи Достон Турсуновга Эрон клубларидан таклифлар бор эди, лекин у бу мамлакатга боришни истамади. Футболчи Гонконг клубига ўтишга қарор қилди. Унинг янги клуби "Ли Ман" бўлади.
Футболчи бу клулда бир йилда тахминан 300 минг доллар маош олади", – дейилади хабарда.
30 ёшли футболчи жорий мавсум "Хоразм" таркибида 17 ўйинда майдонга тушди.