RU

Последние новости

13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   2 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Новости

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган:

"КУЧ БИРЛИКДА" — "FORCE IN UNITY"

"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ" — "ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM"

"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN"


Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-asian-cup/latest/news/vote-for-team-bus-slogan-group-f

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика