RU

Последние новости

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  4 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  20 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  10 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  12

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув Новости

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув

Кеча Шаржа шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоаси вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманидан сўнг телефонимга ОФК мусобақалар бўлими бошлиғи, ҳамюртимиз Авазбек Бердиқуловдан "қаердасиз ака" деган хабар келиб қолди.

Авазбек Бердиқулов БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг раҳбари ҳисобланади.

У киши билан қўнғироқлашиб кўришдик ҳамда Авазбек мени Дубай шаҳридаги "Rashid stadium"га таклиф қилдилар. Биз у ерда Саудия Арабистони - КХДР  учрашувини томоша қилдик. Авазбекнинг шарофати билан ўйинни ВИП меҳмонлар учун ажратилган сектордан кузатдим. Бу жойда кўплаб таниқли инсонларни учратдиш мумкин эди.

Осиё чемпионати Европаликларга қизиқ эмас деб ўйлагувчилар хато қилишади. БААдаги турнирни кўплаб европалик скаутлар ва мутахассислар кузатиб боришмоқда.

Бу ерда мен ўтган йилги жаҳон чемпионати кашфиёти бўлган Хорватия терма жамоасининг бош мураббийи Златко Далични учратдим. Далич учун Осиё футболи бегона эмас. У БААнинг "Ал-Айн"  жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.



ВИП меҳмонлар орасида "Қўқон-1912" жамоаси ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозабони дарвозабони Ўткир Юсуповнинг кумири, Германия терма жамоаси ҳамда "Бавария" клуби собиқ посбони Оливер Канни учратганим эса кайфиятимни янада кўтариб юборди. Чунки Германия футбол афсонаси менинг ҳам яхши кўрган дарвозабоним эди. Бироз ёши каттароқ мухлисларимиз яхши билишади, Канни кўрган анча-мунча ҳужумчи ўзини йўқотиб қўярди. "Бавария"нинг гуллаган даврлари Оливер Канннинг даврида эди.




Хуллас Осиё чемпионати футболчиларимиз учун каттагина бозор ҳисобланади.

Акрамжон Мамадалиев БААдан маҳсус

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика