22 фев 2024 21:42

ОКМК U-20 жаҳон чемпионати иштирокчиси билан шартнома имзолади

Получайте новости прямо в Telegram!
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Тошкентнинг "Олимпик" клубида ўтказган, ҳуқуқий жиҳатдан бунгача "Турон" клубига тегишли бўлган чап қанот ҳимоячиси Саидафзалхон Ахроров фаолиятини ОКМК жамоасида давом эттиради.

2003 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган чап қанот ҳимоячиси Ўзбекистон U-19, U-20 ва U-23 терма жамоаларида тўп тепган ва Аргентинада ўтган U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Саидафзалхон Аҳроров ҳозиргача Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида 13, Про Лига доирасида 15 ва мамлакат кубоги баҳсларида 4 маротаба расмий ўйинларда иштирок этган.

ОКМК ва футболчи ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди.

Источник : ОКМК матбуот хизмати
Поделитесь данной новостью:
  +3 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика