RU

Последние новости

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  17 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  168 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди Новости

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасини илк бор мундиалга чиққани билан табриклади.

"ФИФА томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ФИФА Ижроия футбол саммити (FIFA Executive Football Summit) бугунги кунда дунё футболининг энг муҳим мулоқот платформаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юқори даражадаги учрашувлар миллий футбол ассоциациялари раҳбарлари, ФИФА президенти ва конфедерациялар вакилларини бирлаштириб, футболни глобал миқёсда ривожлантириш, тажриба алмашиш ва стратегик йўналишларни муҳокама қилиш имконини беради.

Жорий йилги саммит АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ФИФАга аъзо қатор миллий футбол ассоциациялари вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида футболнинг турли йўналишларини — хусусан, болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, шунингдек, ФИФА мусобақаларини ташкил этиш, жумладан бўлажак Жаҳон чемпионатлари, аёллар турнирлари ва ёшлар мусобақалари юзасидан долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг FIFA Forward лойиҳасини муваффақиятли татбиқ этган ассоциациялардан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу саммит футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ғояларни алмашиш, ҳамда глобал футбол тизимидаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши қайд этилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
24 июн 16:36:06
Nargiza Mirodxojayeva
Bugun neftchi mash'al o'yinini stadiondan tomosho qilaman to'g'ridan to'g'ri.
   
24 июн 17:56:39
PFCNasaf (O‘zbekiston)
АҚШ сингари ифлос давлатда бунақанги катта мусобақаларни ўтказмаслик керак.
   
24 июн 16:57:54
Шухрат Эргашев
АКШликлар кунгил хушлиги учун утказилаётган клублар уртасидаги жахон чемпионати формати узини окламади манимча. Айрим Европа клублари шундок хам мавсум таёргарлигини АКШда утказарди. Ундан ташкари мусобака мобайнидаги ТОРНАДОлар хам уйин вактларини узгаришига сабаб булди.
championat.asia
Яндекс.Метрика