RU

Последние новости

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг боши қотган Новости

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг боши қотган

Саудия Арабистонининг энг номдор жамоаси "Ал Ҳилол" бу мавсум ҳам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади.

Жамоа жуда кучли гуруҳдан жой олган, чунки "Ал Ҳилол" гуруҳ босқичи ўйинларини Қатарнинг "Ал Дуҳайл", БААнинг "Ал Айн" ҳамда Эроннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўтказади. 

Айни пайтда "Ал Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионатида биринчи ўринда кетмоқда. Жамоа 18та турдан сўнг 43 очко тўплаган. ОЧЛ баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолганида "Ал Ҳилол" муаммога дуч келди. 

Гап шундаки, клуб таркибида 9 нафар легионер бор. Аммо ОЧЛ заявкасига фақат тўрт нафари (3+1)ни киритиши мумкин. Ҳамда камида бир нафар футболчи осиёлик бўлиши шарт.

"Ал Ҳилол"да фаолият юритаётган легионерлар: 

Карлос Эдуардо (Бразилия)
Альберто Ботиа (Испания)
Себастьян Жовинко (Италия)
Бафетимби Гомис (Франция)
Андре Каррилло (Перу)
Хонатан Сориано (Испания)
Али Ал Ҳабси (Уммон)
Милош Дегенек (Австралия)
Омар Абдулраҳмон (БАА) 

"Ал Ҳилол"да осиёлик лимит учун уч нафар футболчи мавжуд. Жамоа хоҳласа ҳар учаласини рўйхатга киритади, хоҳласа бир ёки икки нафарини. Лекин бошқа футболчилар ҳам ўзига яраша кучли. Шу боис бош мураббий Зоран Мамич олдида вариантлар етарли, бироқ барибир кимни якуний рўйхатдан тушириб қолдириш борасида боши қотиши табиий.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика