RU

Последние новости

22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  2 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  21 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  9 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   7 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди Новости

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди

Суперлига-2025 стартига ҳам оз фурсат қолмоқда.

“Навбаҳор” клуби янги мавсум олдидан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар берди “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов бошчилигидаги клубимиз раҳбарияти ва ходимлари, “Марказий” ўйингоҳ ДУК раҳбарияти ҳамда ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилари, мухлислар иштирок этишди. 

Маросимда вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, “Навбаҳор” миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Суперлигамизнинг мунтазам иштирокчиси, ўз номига эга, совриндор жамоалардан бири эканлигини таъкидлаган ҳолда, жамоа янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрганлиги, ўқув-машғулот йиғинлари БАА ва Туркияда олиб борилганлиги, у ерда хориж жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказилганлигини таъкидлади. 

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими “Навбаҳор” таркибига асли наманганлик бўлган ҳамда ёш ва иқтидорли футболчилар жалб этилишганини айтган ҳолда, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади. 

Шундан кейин ўтган мавсумда 3-ўринни қўлга киритган “Навбаҳор” мураббийлар штаби аъзолари ва футболчиларга бронза медалларини вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда сектор раҳбарлари тантанали равишда топширишди. 

Сўнгра, футболчиларга янги мавсум ўйинларида майдонга тушадиган футболкалар топширилди. 


Янги мавсумда Умиджон Эргашев - 1, Шукрон Йўлдошев - 16, Шаҳзод Тоиров - 4, Шерзод Ғуломжонов - 6, Азимжон Аҳмедов - 7, Шоҳмалик Комилов - 8, Забиҳилло Ўринбоев - 9, Шаҳзодбек Убайдуллаев - 10, Пўлатхўжа Холдорхонов – 11, Саидазамат Мирсаидов – 12,  Бенжамин Тейди - 13, Жавоҳир Абдужабборов-15, Русланбек Жиянов - 17, Мирзоҳид Ғофуров – 19, Риан Исломов - 21, Асадбек Жўрабоев - 22, Жаҳонгир Турсунов - 23, Педро Карвальо - 29, Муҳаммадбобур Мўйдинов - 32,Сергей Карпович - 33, Гуедес Гильерме - 36,Алишер Одилов - 37, Комилжон Тожидинов - 55,Аббосжон Ғуломов - 70, Наврўзбек Иминжонов - 71, Игорь Габриэл - 99-рақамлар остида ҳаракат қиладиган бўлди.


"Кейин эса жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан ва тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, янги мавсумда ижобий натижаларга эришиш, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятларни ишга солишларини таъкидлашди. 
Шунингдек, тадбир давомида жамоанинг мураббийлар штаби аъзолари таништириб ўтилди, мухлислар томонидан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга миллий либосимиз - тўн ва Чуст дўпписи совға қилинди, мониторда махсус тайёрланган 2024 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шу тариқа, бугунги тақдимот маросими кўтаринки руҳ ва кайфиятда бўлиб ўтди", - дейилади хабарда. 



Фото: "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Комментарии

   
06 мар 17:20:04
Яхшидур аччик Хакикат
Навбаҳорга омад. Биз сенга ишонамиз, фахрли ўринларни эгаллаб Осиё ўйин ларида қатнашиш насиб этсин Навбаҳорим.
   
06 мар 17:11:50
Farhod__bek1990
Qolgan 2 ta rasmga ham hokim buvani qo'ymabsizlarda))
Bu yil chempionat zo'r o'tsdi
   
06 мар 16:53:07
Ahmadjon.a
Омад Навбахор га яхши болаларни олди
championat.asia
Яндекс.Метрика