RU

Последние новости

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  0 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  21 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди Новости

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди

Теги :  Навбаҳор
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат–синов баҳсини бугун Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйинда "лочинлар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. “Навбаҳор”нинг голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўртоқлик учрашувида ҳисобни украиналиклар очишганди. Кейин Андрей Канчельскис шогирдлари мувозанатни тиклашди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Олександрия” клуби футболчилари яна битта гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Александр Касьян, Иван Соловьёв.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Азим Аҳмедов, Жасур Азимов.

Жамоа аъзолари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини 17 февраль куни якунлаб, юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилади ва янги мавсум арафасидаги сўнгги йиғин Наманганда ўтказилади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика