Клублар орасидан "Насаф" 58,7 фоизлик натижа билан етакчи бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўйин вақтини сунъий равишда "ўлдириш"га энг кам мойил бўлгани билан ажралиб турди.
"Андижон" ўз услубидан мақсадли фойдаланиб, якунда мавсумни 7-ўринда тугатишга эришди. "Бухоро" эса тоза футбол вақти масаласида ҳам, натижада ҳам ўзини кўрсата олмади.