RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Машъал" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Охирги ўйинларда ғалаба қозона олмаётгандик, шу боис йигитларда тушкунлик кайфияти бор эди. Лекин бугун ушбу нохуш серияга барҳам бериб қийин ғалабани қўлга киритдик. Иссиқ об-ҳаво ҳар икки жамоага салбий таъсир кўрсатди.

Машъал жамоасини яхши биламиз, тартибли ўйин намойишга ҳаракат қилади. Рақиб бизга қарши беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошлади, шунга қарамай стандарт вазиятдан гол уришга эришдик. Баҳс тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди, чунки кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Агар учта имкониятдан биттасини урганимизда ҳаммаси янада осонроқ бўларди.

Иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Дарвозабонимиз муқаррар голдан қутқарди. Энди қисқа танаффусга чиқамиз ва шундан сўнг иккинчи даврага ҳозирликни бошлаймиз. Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди. Ҳаммасига меҳнат орқали эришишга ҳаракат қиламиз.

- ОКМКни ҳали ҳам чемпионликка даъвогар жамоа деб ҳисоблайсизми?

- Битта мақол бор: осилсанг баланд дорга осил. Биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Мен қаерда ишлашимдан қатъий назар доим юқори мақсадларни қўйганман.

- Биламизки, 2005 йил футболчилик фаолиятингизни айнан "Машъал"да тугатиб, шу ерда мураббийликни бошлаган эдингиз. Ўшанда нега айнан "Машъал"ни танлагансиз?

- Бу воқеага ҳам 20 йил бўпти. Энди эслайдиган бўлсам, ўша йиллари "Машъал"дан таклиф бўлганди. Кўпроқ футбол ўйнашни хоҳлагандим, аммо тақдир тақозоси билан 35 ёшда тугатишга мажбур бўлганман. Фаолиятимни Ўзбекистонда тугатишни хоҳлаганман. Футболга ниҳоятда қизиқувчи кишилар мени "Машъал"га чақиришганди. Ўша йил "Машъал" чемпионатни иккинчи ўринда тугатган. Муборакда уч йил йилни ўтказдим ва бу мен учун катта тажриба бўлган дея оламан.

- "Бунёдкор"да япониялик Сато билан ишлагансиз. ОКМКда ҳам икки нафар япон легионери бор. Бунинг сабаби нимада?

- Мен фақат япониялик футболчиларга боғланиб қолган эмасман. Кимнинг ўйини ёқса, ўшани таклиф этамиз. Яъни легионер бу ўринда япон бўлиши шарт эмас. Фақат шуни айтишим мумкин, японияликлар ўзини доим яхши тутади, интизоми ҳам жойида. Кўрсатмаларни ҳам бажаришади.

- Сизга ўхшаб жарима зарбаларини қойилмақом даражада амалга оширадиган футболчилар чиқмай қўйди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Энди Аллоҳ берган иқтидор ҳам бўлиши керак. Аммо иқтидорим йўқ экан деб қараб туриш ҳам нотўғри. Футболчи барибир ишлаши керак. Бунинг ҳам ўзига яраша меҳнати бор. Ўхшамаса ҳам ишлайвериш керак. Россияга кетганимда Гаджи Муслимович Гаджиев мен билан жарималар устида кўп ишларди. У кишидан кўп нарса ўрганганман. Коптогимиз унчалик зўр бўлмаган. Ҳозирги тўплар билан нималар қилса бўлади-я.



Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
06 июл 06:06:17
Akbarxo'ja Tursunov
O'zbegim Mirjaloli! Haqiqiy dangal, borini boricha gapiradigan mard yigitsiz Mirjalol aka, hurmatdasiz, doimo salomat bo'ling.
+1   
05 июл 23:32:08
Усмонбек
Давомли булсин галабалариз олмаликдаги стадион Энди Энди тулишди бошлаганди охирги маглубиятлар мухлисларди ранжитганди бироз далда булар бу галаба
championat.asia
Яндекс.Метрика