"Мен ҳар доим "Реал"ни айтаман. Европада кўп яхши жамоалар бор, биз буни ўтган йили янги формат орқали кўрдик. Бу йил эса янада яхшироқ бўлади", — дейди Мбаппе.
Ўтган мавсумда "Реал" Чемпионлар лигаси чорак финалигача етиб борган эди. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби эса француз клуби — ПСЖ ҳисобланади. Луис Энрике шогирдлари финалда Миланнинг "Интер" жамоасини йирик 5:0 ҳисоби билан мағлуб этган эди.