71 ёшли Пьер Бельгия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Сити” клуби футболчиси Венсан Компанининг отаси ҳисобланади. Катта Компани Гансхорен шаҳар мэри этиб тайинланди.
“Бу тарихий воқеа! Ота, сиз билан фахрланамиз. 1975 йили Конгодан Бельгияга кўчиб келиб, бутун шаҳар аҳолиси меҳрини қозониш ҳар кимга ҳам эмас”, - деди кичик Компани.