“Алонсо жуда катта ишни бажармоқда. Биз янги мураббийлар авлоди етиб чиқаётганига гувоҳи бўлмоқдамиз. Алонсо улар орасида ажралиб турибди. У ўзгача мураббий”, — деб фикр билдирган Клопп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан Хаби Алонсо ёзда “Ливерпул”га келиш учун асосий номзод эканлиги маълум қилинганди.