RU

Последние новости

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  14 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Келишилган ўйин - бу жуда оғир сўз Новости

Келишилган ўйин - бу жуда оғир сўз

Кечаги учрашув ўтганидан бери бир гап айланиб юрибди: ўйин келишилган.

Кеча "Пахтакор" марказий стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон олимпиячиларига қарши баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Аслида-ку исталган ҳисобдаги дуранг натижа бизга гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолиш учун кифоя қиларди. Муҳими, ютқазиб қўймасак бўлгани эди. 

Якунда шундай бўлди ҳам. Ютиш учун ҳаракат қилганимиз билан дарвозага тўп кирита олмадик. Шунга қарамай 4 очко билан гуруҳни биринчи ўринда тугатдик ва келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига йўл олдик. 

Кечаги баҳсни кўпчилик кузатди. Тўғри, ўйин ёрқин бўлмади, лекин бу учрашув келишув асосида ўтганини англатмаса керак. Энди бир ўйлаб кўрайлик, 1-турда биз Ҳиндистонни 3:0 мағлуб этдик. Тожикистон эса 2:0га енгди. Тўплар нисбати бизда яхши бўлди ва ҳаммаси ўзаро учрашувга қолди. 

Саралаш ўйинлари 11та гуруҳда олиб борилди ва биз жой олган гуруҳни ҳисобга олмаганда қолган 10та гуруҳда тўрттадан жамоа қатнашди. Фақат бизнинг гуруҳда учта жамоа курашди, чунки Покистон саралаш босқичига келмади. Натижада футбол қоидаларига кўра барча гуруҳларда 3-тур бўлиб ўтаганидан сўнг пешқадам ва иккинчи ўринни олган жамоаларнинг охирги ўриндаги жамоага қарши натижаси бекор қилинди. 

Айтиб ўтганимиздек, бизни исталган ҳисобдаги дуранг қониқтирарди. Лекин Тожикистон ҳам Осиё чемпионатига боришдан умидвор бўлганини ҳисобга олсак, уларни ҳам дуранг қониқтирарди, фақат буёғи омадга боғлиқ эди. Айтайлик, биз учун ўйинни келишгандан фойда йўқ, чунки шундоқ ҳам ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Тожикистон олишга уринган дейлик, лекин унда биз "риск" остида қолардик. Унақада Тожикистон 1-ўрин билан чиқиб кетиб биз эса Осиё чемпионатидан қуруқ қолишимиз мумкин эди. 

Шу боис ўйинни келишилган демасдан, тожиклар хоҳлаган сценарий бўйича ўтди дейиш мумкин. Чунки улар учун Ўзбекистон билан дуранг фойда берди: очколар сонини 4тага етказди ва иккинчи ўрин билан чиқиш имкониятини юзага келтирди. Бир қарашда Усмон Тошев жамоаси вазифани уддалади, улар ютқазиб қўйишни хоҳлашмади ва шунга эришишди ҳам. Ўйинни бир ёдга олинг, ён қўшниларимиз вақтни чўзиш учун қанча ҳаракат қилишди. Ютишни мақсад қилган жамоа эса бундай ўйнамайди. 

Энди бизнинг ўйинга келадиган бўлсак, вазифа деярли бажарилган бўлса, бунинг устига рақиб дурангни астойдил хоҳлаётган бир пайтда нега энди бу бизга ҳам маъқул келмаслиги керак? Буни келишилган ўйин деб бўладими? Келишилган ўйин очко сув ва ҳаводек зарур пайтда ўтказилади. Агар кеча иккала жамоа охиригача 0:0 учун ўйнаймиз деб чиққанида ва битта аҳмоқона гол дарвозага кириб кетса нима бўларди. Унда ким бошини чангаллаб қоларди? 

Кечаги ўйинда Тожикистон фақат дурангни кўзлади. Улар 4 очко тўплашди ва буёғига қолган ўйинларни кута бошлашди. Тожикистоннинг бахтига бошқа гуруҳларда ҳам 2-ўрин эгалари 4 очкодан тўплашди, фақат уларнинг омадсизлиги шундаки, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистонида тўплар нисбати яхшироқ бўлди. Тожикистонга эса битта гол етмай қолди. Бор гап шу. 

Энди бу ўйинни келишилган деб ваҳима қилиш ортиқча бўлса керак. Бу жуда оғир сўз ҳисобланади. Бирор ўйинни келишилган дейиш учун бунга ниҳоятда катта ишонч (факт бўлмаса ҳам) бўлиши керак. Қолаверса, бу жамоадаги футболчиларни ҳали ғўр деб ўйлайман ва улар спектакль кўрсатишни эплай олишмаса ҳам керак. Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -78   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика