Манбага кўра, «Барселона» клубни тарк этганига қарамай, Месси, Алба ва Бускетс олдидаги шартнома мажбуриятларига эга. Бунга коронавирус пандемияси даврида қўшимча имзоланган шартномалар билан боғлиқ ўзгаришлар сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилда Каталония клубини тарк этганди. Алба ва Бускетс эса 2023 йилда «Барселона» билан хайрлашганди.