RU

Последние новости

22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  0 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  1 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   7 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  59 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман” Новости

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё кубогидаги иштирок ва келгуси фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Осиё кубогида чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Асосий мақсадимиз бош совринни юртимизга олиб келиш эди. Афсуски, бу натижага эриша олмадик. Лекин ёмон ўйнамадик, деб ҳисоблайман. Япония, Австралия каби терма жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Мухлисларга ҳам ўйинимиз ёқди, деб ўйлайман. Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ижобий фикрларни қабул қиляпмиз. Бизни мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда Жаҳон чемпионати саралашида ижобий натижа қайд этиб, халқимизнинг азалий орзусини амалга оширишга интилмоқчимиз. Умид қиламан, бунинг уддасидан чиқа оламиз.

Ўзимнинг келгуси фаолиятимга келадиган бўлсак, “Пахтакор” билан шартномам якунига етган. Эндиликда фаолиятимни хорижда давом эттирмоқчиман. Ҳозирда бир-иккита клублардан таклифлар бор. Энг катта орзуим – Европа клубларида тўп суриш. Европада футболчи янада ўсиш имконига эга бўлади. Тўғри, араб клублари молиявий тарафдан яхши таклиф беришади. Лекин мен араб клубларига ўтмоқчи эмасман. Менинг энг катта танқидчим – акам. Доимо менинг ўйинларимни кузатиб, камчиликларимни айтиб туради. Ҳеч қачон мени ўзимга мақтамаган. Акам ҳам фаолиятимни Европада давом эттиришим тарафдори. Гарчи Европа клублари таклифи молиявий жиҳатдан камтарроқ бўлса-да, мен Европага кетмоқчиман. Европада тўп суриб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам бермоқчиман”, - дейди Машарипов.

Рейтинг: +207   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика