RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  2 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа" Новости

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа"

Про-Лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари"-"Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Искандар Мўминов championat.asia сайтига интервью берди.

Ўйин жуда қийин бўлди. Биз комбинацион ўйин намойиш этамиз. Аммо бундай майдонда нимадир яратиш қийин, фақат рақиб ҳужумини бузиш мумкин. 13 соатли йўл босиб келдик ва дарҳол майдонга тушдик. Таркибимизда кўп футболчилар сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис бу баҳсга кела олишмади. Шу боис захирасиз ўйнадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди, ҳисобга қарамаслик керак. Натижа ўйинга мос бўлмади. Сабаби "Ёзёвон" кўп ҳужум қилди. Бу жамоа ҳурматга сазовор. "Ёзёвон" ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар ўйнади ва кўплар вазиятлар яратди. Сафардаги қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

Бизнинг мақсадимиз битта - "А" гуруҳига чиқиш. У ерда биринчи ўринга курашиш ва Суперлигага чиқишни мақсад қиламиз. Бу гапни клуб президенти Маъмуржон Отақулов кўп бор такрорлайди. У футболни жуда яхши кўради. У киши "Ғиждувон" клубини ўз ҳисобидан молиялаштиради. Маъмуржон Отақулов 2022 йилда жамоани Суперлигада кўрмоқчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика